09 Dek 2022

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ЛАЛМИ, ҚИР-АДИР ЕРЛАРИДА ИННОВАЦИОН УСУЛДА БОҒЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

Қашқадарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси, Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги бўйича тадқиқот ўтказиш халқаро маркази (ICARDА) ташкилоти ва Вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бунда, вилоятнинг ўрмон фонди ерларида табиий қор ва ёмғирлардан хосил бўладиган сувларни бир жойга жамғариш, бу билан писта плантацияси ва бошқа ўсимлик дунёсини ривожланиши учун сув манбаини яхшилаш мақсадида, лалми қир адирликларда “Селхона ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокара ўтказилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, Қамаши давлат ўрмон хўжалигига қарашли 189 контурда пилот лойиҳани грант маблағлар хисобидан амалга оширилиши белгиланди.