Эрон Ислом Республикасининг “Amiran Carpet” корхонаси вакиллари билан ҳамкорлик юзасидан видеоконференцалоқа орқали музокара бўлиб ўтди.
Учрашув давомида эронлик корхона вакилларига Қашқадарё вилояти салоҳияти таништириб ўтилди, вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумот берилди.
“Amiran Carpet” корхонаси вакили томонидан гилам ишлаб чиқариш жараёнлари, технологиялар тўғрисида маълумотлар алмашилди.
Музокара сўнгида “Amiran Carpet” корхонаси вакили Қашқадарё вилоятига ташрифини амалга ошириш, тадбиркорлар фаолияти билан танишиш ва гиламчилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истагида тадбиркорлар билан иш бошлаш тўғрисида келишиб олинди.