Жорий йилнинг 5 декабрь куни Миришкор туманида 2,5 гектар ер майдонида “Mirishkor textile group cluster” МЧЖ томонидан “Само” бренди остида тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан умумий қиймати 24 млрд. сўм бўлган матодан трикотаж ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилади. Бу орқали ҳозирда 300 нафар хотин-қизлар ишли бўлган бўлса, корхона яна кенгайтирилиб, иш ўрни сони 700 тага етади.
Тантанали очилиш маросимида вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбари томонларидан тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича қатор ислоҳотлар олиб борилаётгани ва энг асосийси бизда маҳсулот ишлаб чиқариш учун пахта хом-ашёси етарли экани ва уни қайта ишлаш учун барча шароитлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари Россия Федерацияси, Туркия, Қозоғистон ва Хитойга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.