Касби туманида экспортбоп ип-калава ишлаб чиқарадиган корхона қурилмоқда.
Ушбу лойиҳа “Rimpex Polimer” МЧЖ томонидан “Пахта ва сунъий толадан аралаш ип ишлаб чиқариш ҳамда текстил чиқиндиларини қайта ишлаш фаолиятини ташкил этиш” инвестиция лойиҳаси бўлиб, умумий қиймати 24,1 млн. еврони ташкил этади.
Вилоят раҳбари ушбу лойиҳанинг амалга ошириш жараёнлари билан яқиндан танишди ҳамда ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Маълумот ўрнида, лойиҳа ишга тушгач йилига ўртача 8000 тонна тайёр маҳсулот етказиб бериш орқали 14,0 млн. АҚШ доллари миқдорида фойда олиш мумкин бўлади. Корхонани 2024 йилнинг сентябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, 500 нафар фуқаро иш билан банд қилинади. Корхона қурилишининг дастлабки ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.