01 Dek 2022

ДЕҲҚОНОБОД ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛГАН 500 ИШ ЎРНИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИКУВЧИЛИК ФАБРИКАСИДА ИШ ЖАРАЁНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Деҳқонободда барпо этилган 500 иш ўрнига мўлжалланган тикувчилик фабрикасида иш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.

Туманда қад ростлаган ва айни пайтда иш жараёнини бошлаш учун зарур ускуналар шай ҳолатга келтирилаётган тикувчилик фабрикасига Япониядан 280 та замонавий тикув мошинлари келтириб ўрнатилди.

Маълумот ўрнида, туманнинг “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган Тикувчилик фабрикасининг умумий қиймати 60 млрд. сўм бўлиб, лойиҳа ишга туширилгандан сўнг 500 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Корхонада йилига 1.5 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулотнинг 60 %и экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.