Франциянинг “ANDRITZ LAROCHE” (“AНДРИТЗ ЛAРОШ”) компанияси билан Қашқадарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ўртасида ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди.
Франция томонининг таклифига кўра, текстиль чиқиндиларини қайта ишлаш йўли билан қўшимча қийматга эга якуний маҳсулот ишлаб чиқариш тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад: Қайта ишлаш ечимлари орқали турли хил текстиль чиқиндилари ёки сотилмаган маҳсулотларни ип калавага айлантириш ҳамда қайта ишланган толалардан тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш.
Aйни пайтда ипларни қайта ишлаш учун 10 та қайта ишлаш линиялари мавжуд.
Шунингдек, 2000 та тўлиқ ишлов бериш линияларига эга.
Ишлатилган тўқимачилик чиқиндиларидан ипларни қайта ишлаш технологияларини ишга тушириш дунё бўйлаб муҳандислик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича юқори тажрибага ега мутаҳассислар кўмагида амалга оширилади.