Франциянинг “ЛАРОШ” (LAROCHE) компанияси раҳбарияти билан Қашқадарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ўртасида – саноатнинг кенг доирасида хусусан йигирув, турли турдаги текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мебелсозлик, автомобилсозлик, акустикa ва иссиқлик изоляцияси, геотекстиллар ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан видеоконференц алоқа орқали музокара бўлиб ўтди.
Унга кўра, “Ларош” компанияси томонидан текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўналишлари бўйича тақдимот ўтказилди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг текстиль соҳасида муаффақиятли фаолият юритиб келаётган ва салоҳиятли компанияларидан бири “Бунёдкор” МЧЖ нинг текстиль саноати ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган қўшимча лойиҳалар таништириб ўтилди.
Келгусида томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан қатор таклифлар ўрганиб чиқилди.