Кореянинг “SMART AGRO LLC” компанияси директори C.H.Seo билан Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорлик бўйича музокара бўлиб ўтди.
Қашқадарёда гидропоника усулидаги иссиқхоналарни замонавий ва сўнги технологиялар асосида ташкил этиш ҳамда мавжуд иссиқхоналарга ҳам амалий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, мулоқот давомида вилоятнинг инвестиция салоҳиятидан келиб чиқган ҳолда бошқа соҳалар бўйича ҳам таклиф-мулоҳазалар билдирилди.