18 Okt 2022

«INNOWEEK.UZ-2022» ХАЛҚАРО ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ҲАФТАЛИГИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, 18 октябрь куни “InnoWeek.uz-2022” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, хорижлик ва маҳаллий меҳмонлар иштирок этди.

Қашқадарё вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси жамоаси ҳам ҳафталикда ўз инновацион ишланмалари, инновацион технологиялар, альтернатив ва энергия тежамкор маҳсулотлар ва яшил инновациялар билан иштирок этмоқда.

Тадбир давомида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонининг 2022 йилги ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, Қашқадарёдан Исмаилов Ибрат Илхомович “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, «InnoWeek.uz-2022» тадбирлари кенг қамровда давом этмоқда.