11 Okt 2022

БЕЛАРУСЬ ДЕЛЕГАЦИЯСИ “НИШОН” ТУМАНИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК КОМПЛЕКСИ ИМКОНИЯТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

Белоруссиянинг Витебск вилояти ижроя қўмитаси раиси (ҳокими) А.М.Субботин бошчилигидаги делегация аъзолари кеча вилоятимизга ташриф буюриб, шу куннинг ўзида расмий учрашув ва икки томонлама шартномалар имзоланди .

Шунингдек, меҳмонлар Қарши шаҳридаги қатор корхона ва таълим муассасалар фаолияти билан яқиндан танишган эди.

Бугун эса белоруссияликлар ташрифнинг иккинчи кунида дастлаб Нишон туманида бўлиб, ҳудудда ташкил этилган «Чорва Наслчилик комплекси»ни бориб кўришди.

Маълумот ўрнида, бу чорвачилик комплексига Голландия давлатидан зотдор ҳисобланган, наслли 495 бош “Гольштин” қора мол (cигир)лари келтирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 100 нафардан ортиқ фуқаролар бандлиги таъминланган.