11 Okt 2022

БЕЛОРУССИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ “ЎЗБЕКИСТОН-БЕЛАРУСЬ” ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ .

Белоруссиянинг Витебск вилояти делегацияси Қарши шаҳридаги “UzShoes” МЧЖ шаклидаги “Ўзбекистон-Беларус” пойабзал ишлаб чиқариш қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Маълумки, Қашқадарёда чарм хомашёси кўп. Давлатимиз раҳбари вилоятга 2021 йил ташрифи чоғида бу имкониятдан фойдаланиб, чарм маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берган эдилар ва 2022 йил ташрифи давомида шахсан бориб кўрган эдилар.

“UzShoes” корхонаси беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 6 млн. доллар эвазига ташкил этилган. Корхонага Германия, Италия ва Австриядан ускуна ва жиҳозлар келтириб ўрнатилган бўлиб, ҳозирда 600 та иш ўрни яратилган.

Маълумот ўрнида, қўшма корхонада йилига 500 минг жуфт аёллар, эркаклар ва болалар чарм пойабзаллари ишлаб чиқарилади. Келгусида корхона тайёр маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.