Аввал хабар берганимиздек, яқинда Хитойнинг “Qarshi Conch сement” корхонаси ишга тушган бўлиб, унда цементнинг бир қанча турлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган эди.
Ушбу ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг “Qarshi Conch сement” корхонаси ўртасида инвестиция соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, томонлар Китоб туманидаги “Qarshi Conch сement” МЧЖ худудида қиймати 11 млн. долларлик қўшимча 6 МВт. иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш соҳасида сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қуёш панеллари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, цемент ишлаб чиқаришда чиқинди иссиқликдан электр энергияси ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиясини жорий этиш ва Хитой Халқ Республикасига вилоятимиз раҳбарияти ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация ташрифларини ташкил этиш каби бир қатор истиқболли режалар амалга оширилишига келишилди.