Юртимизда дунё мамлакатлари билан рақобатлаша оладиган корхоналар сони ортгани сари халқаро стандартларга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда, Австрия давлатининг “Экология, тeхнология ва инновация институти” томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги”нинг Қашқадарё ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида, халқаро сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспортга йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Қарши шаҳрида тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “SULTON TEX GROUP” масъулияти чекланган жамияти “OEKO-TEX STANDART R” сертификатига эга бўлди.
Маълумот ўрнида: Тўқимачилик маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида турли тўқимачилик маҳсулотлари “OEKO-TEX” текширувидан ўтказилади ва сертификатлаштирилади. Мазкур стандарт тўқимачилик ва тикувчилик саноати соҳасида мумкин бўлган зарарли моддаларни баҳолаш мезонлари бўйича ягона ва илмий асосга эгадир. Корхоналарда халқаро стандартларнинг жорий этилиши маҳсулотларни экспортга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.