Қарши туманида “TRAST MED FARM” хусусий корхонаси томонидан импорт ўрнини босувчи дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Корхонанинг умумий қиймати 3 597 млрд. сўм бўлиб, шундан 1 797 млрд. сўм АТ “Агро” банк томонидан ажратилган.
Корхонага Белорусиянинг “КО ЛТД” компаниясидан 5 комплект асосий технологик ускуналар ва 130 комплект ёрдамчи ускуналар келтириб ўрнатилган бўлиб, корхонада йилига 800 млн. сўмлик 2 тонна дори-дармон воситалари: тиббиёт спирти, бриллиант кўки (зелёнка), йод, перекис водороди, миновазин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.