Яккабоғ туманида фаолият олиб бораётган “UNIVERSAL TARAQQIYOT TEKSTIL” МЧЖ томонидан қиймати 50 млрд. сўмлик ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Корхонада йилига 10 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилиб, тайёр маҳсулот асосан Туркия ва Россияга экспорт қилинмоқда.
2023 йилда корхона томонидан қиймати 3 млн. долларлик “тайёр мато ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.