19 Sen 2022

ҚАШҚАДАРЁДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ҲАМКОРЛИК ДАРАЖАСИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА.

Вилоятимизда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма корхоналар ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу каби ишларнинг давоми сифатида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Туркиядан ташриф буюрган “Анталия Қишлоқ хўжалиги” институти илмий ходими Хусайин Намал ва “ŞAHDEN – Gida – Tarim – Hayvancilik” компанияси вакили Рифат Бадемлар билан ҳамкорлик юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Унга кўра, чорвачилик ва мева-сабзавот етиштириш соҳаларида бир қатор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди. Келгусида, ушбу келишувлар асосида вилоятимизда чорвачилик, сут ва гўшт маҳсулотлари ҳажми ва сифатини ошириш бўйича ҳамда вилоятимизда етиштирилаётган полиз экинларини қадоқлаб, Туркияга экспорт қилиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилиши белгилаб олинди.