14 Sen 2022

«EURO – TIER FAIR 2022» ХАЛҚАРО ПРОФЕССИОНАЛ ЧОРВАЧИЛИК КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Ҳурматли Қашқадарёлик тадбиркорлар!

Жорий йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Германияда бўлиб ўтадиган «EURO – TIER FAIR 2022» кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз.

«EURO – TIER FAIR» – профессионал чорвачилик бўйича дунёдаги энг тўлиқ ахборот кўргазмаларидан биридир. Замонавий чорвачиликнинг муфассал масалаларига оид кенг маълумотларга эга мазкур кўргазма фермерлар ва тадбиркорлар учун муҳим маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўргазмада замонавий қишлоқ хўжалигига оид турли мавзуларда маърузалар, сўнги янгиликлар, сессиялар ва ҳамкорлик юзасидан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тўлиқ маълумот учун:
+998973100907