12 Sen 2022

ҚАШҚАДАРЁЛИК ИННОВАТОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 7-сентябрь куни “InnoWeek-2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси Қашқадарё вилояти босқичи ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда инновациялар Миллий офиси Бош директори ўринбосари Рустам Кучкарбаев иштирок этиб, “Энг яхши ишланма”, “Энг яхши маҳсулот” ва “Энг яхши дастурий таъминот” лойиҳачиларини тақдирлади.

Тадбирда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга “InnoWeek-2022” Ҳалқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш учун йўлланма берилди.