12 Sen 2022

ҚАШҚАДАРЁДА ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Қашқадарёда пиллачилик соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча вилоятда пиллачилик соҳасида Касби ва Китоб туманларида пилла етиштириш ва ипакни қайта ишлашга ихтисослашган йирик корхоналар фойдаланишга топширилди.

Касби туманида ипак хомашёсини қайта ишловчи 1,5 млн долларлик “KASBI SILK” МЧЖ корхонаси йилига 115 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, шундан, 72 тонна пиллани қайта ишлаш линияси, 24 тонна хом ипак ва 18,4 тонна ипак момиғи ишлаб чиқарилади.

Корхона йилига 1,3 млн долларлик маҳсулотни Хитой, Въетнам ва Ҳиндистон давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Ҳудди шу каби, Китоб туманида ишга туширилган қиймати 2 млн. долларлик “KITOB SILKWORM EGGS” МЧЖ да ҳам йилига 25 минг дона пиллани қайта ишлаб, ундан тайёр ипак маҳсулоти олиш ва тайёр маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.