Ғузор тумани Бўстон МФЙ ҳудудида 360 млн. сўмлик “Шалола текстиль” ОК иш бошлади. Корхона ҳар хил турдаги аёллар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бир йилда корхонада 900 млн. сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Корхона ишга тушиши натижасида 50 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.