12 Sen 2022

“ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) “Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳасини тақдим этади!

Инвестицион мақсадларни молиялаштириш учун – 120 ойгача,
бунда имтиёзли давр – 36 ой;

Айланма маблағларни тўлдириш учун – 18 ойгача,
бунда имтиёзли давр – 9 ой.

Лойиҳа доирасида молиялаштирадиган йўналишлар:

-чорвачилик учун биоклиматик бино ва иншоотларни қуриш, уларни модернизация қилиш ёки кенгайтириш;
-чорвачилик фаолиятини ривожлантириш (йирик ва майда шохли чорвадан ташқари) учун асбоб-ускуна сотиб олиш, товуқ(бройлер), балиқ ва қуён гўшти турларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш учун ҳайвонларни сотиб олиш ва бошқа инвестициялар.

Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси:

ЎзРдаги амалдаги асосий ставка +3% (банк маржаси) билан ажратилиши белгиланган. Лойиҳада иштирок этувчи банкларнинг ички кредит тартибига асосан АТ «Халқ банки» йиллик 18%, АТБ «Микрокредитбанк», АТБ «Қишлоққурилишбанк» ҳамда АТБ «Ҳамкорбанк» йиллик 20% дан кредит ажратилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш даври – 2022-2026 йиллар

Лойиҳани амалга ошириш ҳудуди – дастлаб Ўзбекистоннинг 6 та ҳудуди:
Cирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида лойиҳа маблағлари 50%га ўзлаштирилгандан сўнг республиканинг барча ҳудудлари бўйича амалга оширилади.