12 Sen 2022

ДЕХҚОНОБОД ТУМАНИДА ЯНГИ ТИКУВЧИЛИК ФАБРИКАСИ ҚУРИЛМОҚДА

Деҳқонобод туманида “Косон бахт текстил” МЧЖ томонидан қиймати 60 млрд. сўмлик тикувчилик фабрикаси қурилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов корхонанинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

1 гектар ер майдонида барпо этилаётган корхона тўлиқ ишга тушгач, 500 нафар янги иш ўринлари яратилади. Корхонада йилига 1.5 млн. дона ҳар хил турдаги аёллар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Корхона йилига 6.5 млн. долларлик маҳсулотни хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу эса корхонада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг 60% ига тўғри келади.