Китоб туманидаги “Дўстлик” кичик саноат зонасида жойлашган “Monofeets group” МЧЖ корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 5,5 млрд сўм бўлган пластик панеллар ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади.
Корхонага Хитойдан 240 минг долларлик ускуналар олиб келиб ўрнатилган бўлиб, йилига 220 минг кв/м пластик панеллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.