Китоб туманида “Marifat Rustam” ФХ томонидан қиймати 20 млрд. сўмлик автологистика хизмати йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда, корхонага 20 та “Howo A7” ва 20 та “Исузу” русумли ёпиқ тентли юк ташиш автоуловлари келтирилган бўлиб, йил якунига қадар қўшимча равишда яна 20 та “Howo A7” русумли автоулов олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Корхона вилоятимизда фаолият кўрсатаётган экспортчиларга қулайлик яратиш мақсадида, 2023 йилдан экспортбоп маҳсулотларни хорижга экспорт қилинишида қатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.