26 Avg 2022

КИТОБ ТУМАНИДА “ДОБРАЯ ФЕРМА” НОМИ ОСТИДА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Китоб туманидаги “Дустбой чорва” фермер хўжалигига Германиядан “Голштейн” зотига мансуб 64 бош қорамоллар келтирилиб, “Добрая ферма” номи остида сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада йилига 30 тонна сут қайта ишланиб, кунига 1 тоннага яқин сутдан кефир, сметана ва пишлоқ каби сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Йил якунигача 15 тонналик 780 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.