Қашқадарёда биринчи бўлиб, “Буюк Турон” кичик саноат зонасида фаолият кўрсатаётган “ALP TEXNO SERVIS” МЧЖ замонавий смарт телевизорлар ишлаб чиқариш корхонаси “ЕАС” сертификатини қўлга киритди.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган телевизорлар – “ЕАС” сертификатига мувофиқ Озарбайжон ва Россия Федерациясига экспорт қилиш йўлга қўйилди.
Маълумот ўрнида, “ЕАС сертификати” (Божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификати) – ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатининг юқори даражасини, шунингдек, унинг барча хусусиятларининг тасдиқланган ва меъёрларга тўлиқ мувофиқлигини тасдиқловчи расмий хужжат.