19 Avg 2022

САМАРАСИЗ БЎШ ТУРГАН БИНО ЎРНИДА ЙИРИК ФАБРИКА

Қарши туманидаги “Бешкент пахта тозалаш заводи”га қарашли бўлган самарасиз бўш турган бино негизида “Iyman Tekstil” МЧЖ томонидан қиймати 12 млрд. сўм бўлган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик фабрика фаолият юритмоқда.

Фабрикага Япониядан ускуналар олиб келиб ўрнатилган бўлиб, ҳар хил турдаги аёллар, эркаклар ва болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона йилига 4.0 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Келгусида тайёр маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.