Хитой Халқ Республикаси ва Қашқадарё вилояти ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди. Форумни Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Мухтор элчиси Фарход Арзиев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовлар очиб бердилар.
Форум доирасида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий салоҳияти, хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар ёритилди. Қарши шаҳрида ташкил этилган “Эркин иқтисодий зона” имкониятлари ва яратилган қулайликлари акс этган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Иккала давлат ишбилармонлари ўртасида иқтисодий ва инвестицион муҳитни ёритиб берувчи қатор тақдимотлар ўтказилди. Тадбир сўнгида Хитой Халқ Республикасининг “LONGI SOLAR TECHNOLOGY CO., LTD.” корхонаси билан қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларининг техник ва иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда Қашқадарё вилоятида қуёш энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.