05 Iyul 2022

2022 ЙИЛДАН БОШЛАБ ҚОРАКЎЛЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ КАВРАК ЎСИМЛИГИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СУБСИДИЯ БЕРАДИ

Ҳурматли тадбиркорлар “каврак” ўсимлигидан фойдаланганлик учун қуйидаги ҳолатларда субсидия берилади:

  • Каврак етиштириш кластерлари иштирокчиларига ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш;
  • Ташкил этиладиган маданий плантациялар учун ер майдонларини тайёрлаш, каврак кўчатини харид қилиш ва экиш харажатларининг бир қисмини қоплашга;
  • Каврак етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига янги замонавий технологиялар, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этиш учун;
  • Қўмитанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишчи ходимларни моддий ва ижтимоий рағбатлантиришга.