27 Iyun 2022

ҚАРШИ ШАҲРИДА ИЛК ЁШЛАР САНОАТ ЗОНАСИ ИШГА ТУШДИ!

Қарши шаҳрининг “Хонтепа” МФЙ ҳудудида 2 гектар майдонида ташкил этилган воҳамиздаги илк “Ёшлар саноат зонаси”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

🔹 Тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очиб берди.

🔹Қисқа вақт ичида мазкур саноат зонасида ёш тадбиркорлар томонидан 23 млрд. сўмлик 20 та лойиҳа ишга туширилиб, 300 дан зиёд иш ўринлари яратилди.

🔹Жумладан, текстиль ва тўқимачилик бўйича 11 та, мебель саноати бўйича 8 та, кимё саноати йўналишида эса 1 та лойиҳалар ўз фаолиятини бошлади.