31 May 2022

🌐 ҚАШҚАДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАР БОШҚИРДИСТОН БИЗНЕС ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

▫️ Жорий йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳрининг “HILTON” меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган Бошқирдистон бизнес форумида Қашқадарёлик тадбиркорлар ҳам иштирок этиб, қатор ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Ҳусусан:

▫️ Бошқирдистон Республикасининг “Дуслар” савдо уйи ва Қашқадарё вилоятидаги “Шербекжон” оилавий корхонаси ўртасида асаларичиликни ривожлантириш соҳасида;

▫️ Савдо иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам музкоралар олиб борилиб, умумий қиймати 2.4 млн АҚШ доллар бўлган 4 та экспорт-импорт шартномаларини имзолаш бўйича;

▫️ Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида рўйҳатдан ўтган “Агидель” корхонаси томонидан, Қашқадарё вилоятидаги текстиль корхоналаридан умумий қиймати 1,1 млн. АҚШ доллари бўлган текстиль матолари (бўз, чит) ни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирилиб, келгусида мазкур маҳсулотлар экспорти бўйича шартномалари имзолаш бўйича келишувларига эришилди.