10 May 2022

“Қашқадарё-Наманган” иккинчи бизнес форуми ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойи Наманган шаҳрида икки вилоят ҳокимлари ва тадбиркорлари иштирокида илк бизнес форум ўз ишини бошлаган эди.

Бугун воҳамизга Наманган вилояти тадбиркорлари ташрифи муносабати билан Қарши шаҳрида иккинчи бизнес форум ўз ишини бошлади. Унда Қашқадарёнинг туман ва шаҳар ҳокимлари, икки вилоят тадбиркорлари иштирок этмоқда.

  • Мен бошчилигимдаги Қашқадарё раҳбарлари вилоятимизда наманганлик тадбиркор ва ишбилармонларни фаолият бошлаши учун барча шарт-шароитларни яратишга тайёрмиз, – деди Муротжон Азимов. – Аввало, ўзаро ҳамкорлик учун Наманган вилояти ҳокимига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бугунги лойиҳаларимиз тақдимоти, бизнес форум жараёнлари фақатгина натижа бериши керак. Бу фақатгина бизни аҳолимизга, тадбиркорларимизга фойда.

Бизнес форум давом этмоқда.