Экспорт ўрнини босувчи милллий маҳсулотларни ишлаб чиқариш мавзусида семинар ўтказилди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги ҳамда “Ernst and Young Valution” МЧЖ масъул вакиллари иштирокида ўқув семинар ташкил этилиб, унда “Лойиҳа гуруҳлари” томонидан экспорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қўшимча қиймат занжирини ўз ичига олган милллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларни шакллантириш ва уларни экспорт қилиш мавзуси муҳокама этилди.
Вилоят лойиҳа гуруҳи аъзолари, туман (шаҳар) инвестиция ва ташқи савдо бўлими масъуллари иштирок этган семинарда инвестиция лойиҳаларининг бизнес режаларини ишлаб чиқиш бўйича методик тавсиялар, лойиҳаларни ишлаб чиқшдаги иқтисодий ҳиисоб-китоблар йўналишида тушунчалар берилди.