Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида тарвузнинг эртапишар навлари ҳосили йиғиб-териб олиниб, хорижга экспорт амалга оширилмоқда.

Туманнинг қарийб 20 минг га ер майдонига экилган тарвузларнинг 9 минг га қисмига эртапишар навлари экилган бўлиб, “Ражаб хожи” фермер хўжалиги томонидан Россия Федерациясига экспортга жўнатилди.

Куни кеча Қозоғистон Республикасига экспорт қилиш учун тарвуз ҳосили йиғиб олинди. Шунингдек, тарвузнинг ўртапишар нави 7 минг га, кечпишар нави 4 минг га ер майдонига экилган. Жорий йилда Кўкдала тумани 100 тоннадан зиёд тарвузни хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда.