15 Jun 2023

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ВА ТУРКИЯНИНГ “MUSAID” УЮШМАСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Чироқчи тумани ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Туркияда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан сафарда бўлиб келди.

Сафар давомида, делегация аъзолари Туркиянинг “MUSAID” уюшмаси таркибидаги бир қатор йирик тадбиркорлари билан Чироқчи туманида озиқ-овқат, текстиль ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди ҳамда дастлабки келишувларга эришилди.