12 Jun 2023

МУБОРАК ТУМАНИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯДА ХИЗМАТ САФАРИДА БЎЛИБ ҚАТОР ИНВЕСТИЦИЯ КЕЛИШУВЛАРИГА ЭРИШМОҚДА

Муборак туманининг ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар давомида, Туркиянинг бир қатор саноат корхолари билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришилди.

Хусусан:
Муборак туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Камолбек Инвест” МЧЖ томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Туркиянинг “Ishik tarim Urunleri Sanavi Ve Ticaret A.S” компанияси билан қиймати 500 минг долларлик ускуналарни ўрнатиш юзасидан шартнома;

Муборак туманидаги “Муҳаммад Назар Қодир” МЧЖ томонидан мева-сабзавотларни қуритиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Туркиянинг “Yeditepe Organik Gida LTD.” компанияси билан ускуналарни келтириб ўрнатиш юзасидан 120 минг долларлик шартномалар имзоланди.