
Муборак туманининг ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар давомида, Туркиянинг бир қатор саноат корхолари билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришилди.
Хусусан:
Муборак туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Камолбек Инвест” МЧЖ томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Туркиянинг “Ishik tarim Urunleri Sanavi Ve Ticaret A.S” компанияси билан қиймати 500 минг долларлик ускуналарни ўрнатиш юзасидан шартнома;
Муборак туманидаги “Муҳаммад Назар Қодир” МЧЖ томонидан мева-сабзавотларни қуритиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Туркиянинг “Yeditepe Organik Gida LTD.” компанияси билан ускуналарни келтириб ўрнатиш юзасидан 120 минг долларлик шартномалар имзоланди.