07 Jun 2023

ҚАРШИ ТУМАНИНИНГ ЙИРИК ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАСИ ТУРКИЯ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ҚАТОР ШАРТНОМАЛАР ИМЗОЛАДИ

Туркияда ўтказилаётган “19-Халқаро Истанбул ярмаркаси”да Қарши туманида тўқимачилик саноати йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган “Litai Textile International” йирик хорижий корхонаси ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазма доирасида корхона Туркиянинг бир қатор корхоналари билан тайёр ип-калава етказиб бериш юзасидан 30 млн. долларлик шартномалар имзолашга муваффақ бўлди.

Бу эса, ўз навбатида корхонанинг экспорт географияси янада кенгайганини билдиради.