25 Mar 2023

ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КЎКДАЛА ТУМАНИДА ИЛК САНОАТ КОРХОНАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Кўкдала туманида умумий қиймати 5 млрд. сўмлик илк саноат корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“OBOD PLAST SS” МЧЖга қарашли корхонада чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида, полиэтилен гранула ва ҳар хил ўлчамдаги қувурлар ишлаб чиқарилади.

Корхонада бир кунда 1200-1500 кг тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич эса йилига 300 тоннани ташкил этади.

Корхона ишга тушиши муносабати билан 25 нафар доимий ва 10 нафар мавсумий иш ўринлари яратилди.