
Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юк ташишлари қуйидаги асосий транспорт йўлаклари орқали амалга оширилади:
1-йўлак — Болтиқбўйи мамлакатлари портлари йўналишида (Қозоғистон ва Россиядан транзит орқали) — Клайпеда (Литва), Рига, Лиепая, Вентспилс (Латвия), Таллинн (Эстония);
2-йўлак — ЕИ мамлакатлари йўналишида, Беларусь ва Украина орқали (Қозоғистон ва Россиядан транзит орқали) — Чоп (Украина) ва Брест (Беларусь) чегараси;
3-йўлак — Украинанинг Ильичевск портига (Қозоғистон ва Россиядан транзит орқали), Қора Денгизга чиқиш билан;
4-йўлак — ТРАСЕКА йўлаги сифатида маълум бўлган Транскавказ йўлаги йўналишида (Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжондан транзит орқали), Қора Денгизга чиқиш билан;
5-йўлак — Эроннинг Бандар Аббос портига (Туркманистондан транзит орқали), Форс кўрфазига чиқиш билан;
6-йўлак — Қозоғистон – Хитой чегараси орқали шарқий йўналишда (Достиқ/Алалшанькоу) Хитойнинг шарқий портларигача, шунингдек Узоқ Шарқнинг Находка, Владивосток ва бошқа портларигача;
7-йўлак — Хитой портларига (Қирғизистондан транзит орқали) Сариқ, Шарқий-Хитой ва Жанубий-Хитой денгизларига чиқиш билан;
8-йўлак — афғон муаммосининг тартибга солиниши муносабати билан Афғонистондан транзит орқали Эрон ва Покистоннинг Бандар Аббос, Чахбахар (ИРИ), Гвадар ва Карачи (ИРП) портларига жанубий муқобил транспорт йўлакларини ишлаб чиқиш бўйича янги истиқболлар очиб берилмоқда.